Линклар

Қирғизлар ҳамон ЕХҲТ миссиясига қарши


Ўш шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг полиция миссиясининг Қирғизистон жанубига киритилишига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди.

Шаҳар расмийларига кўра, норозилик акцияси “Эл биримдиги” ёшлар ҳаракати томонидан уюштирилган. Намойиш ташкилотчилари акцияда салкам тўрт минг киши иштирок этганини идджао қилмоқда. Бироқ Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси бугунги норозилик намойишида икки минга яқин шахс қатнашганини маълум қилди.

Ўшга тўпланган норозилар “Хориж давлатларнинг Қирғизистон ички ишларига аралашишга йўл қўймаймиз” каби шиорларни кўтариб чиққан.

Хабарларга кўра, айни дамларда намойишчилар тарқаб кетган, бироқ 12 август куни ҳам намойишларни давом эттиришга ваъда берган.

Ўтган ой ЕХҲТга аъзо давлатлар қонли тўқнашувлар рўй берган Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятига халқаро полициячилар миссиясини киритиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Қуролланмаган полиция маслаҳатчилари миссияси асосан Қирғизистон жанубидаги кескинликни юмшатишга кўмаклашиб, қирғиз милициясига ҳар тарафлама ёрдам бериши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG