Линклар

Илҳом Алиевнинг Тошкентга келиши кутилмоқда


Озарбайжон президенти Илҳом Алиев яқин келажакда давлат ташрифи билан Ўзбекистонга сафар қилади.

Бу ҳақда Uzmetronom.com интернет нашри Озарбайжоннинг Тошкентдаги элчихонасига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Кузатувчилар фикрича, Ўзбекистон расмийлари билан учрашадиган Илҳом Алиев ўзаро алоқалар ривожига оид масалалар ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш каби масалаларни муҳокама қилади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2008 йилнинг сентябр ойида давлат ташрифи билан Озарбайжонга сафар қилган эди.
XS
SM
MD
LG