Линклар

Бақубада ҳарбийларга ҳужум қилинди


Ироқнинг Бақуба шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида ҳукуматнинг камида саккиз нафар аскари нобуд бўлди.

Расмийларга кўра, бир гуруҳ жангариларни таъқиб қилаётган ҳарбийлар шаҳардаги хонадонлардан бирига кирганда кучли портлаш рўй берган. Портлашда, шунингдек тўрт нафар аскар тан жароҳати олди. Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG