Линклар

logo-print

Жангарилар табиий офат оқибатларидан фойдаланиши мумкин


БМТнинг Покистон бўйича вакили Жан-Морис Риперт мамлакатда рўй берган сув тошқинлари ортидан юзага келган гуманитар бўҳрондан жангарилар ўз фойдаси учун фойдаланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Рипертга кўра, аҳоли орасида ишонч қозониш ва ўз сиёсий қарашлари тарғиб этиш мақсадида жангарилар бошпанасиз қолган минглаб фуқароларнинг ҳозирги аҳволидан фойдаланиши мумкин.

Бундан бир оз аввал Покистондаги Толибон ҳаракати мамлакат ҳукуматини Ғарб давлатлари кўрсатаётган молиявий ёрдамдан воз кечишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG