Линклар

logo-print

Супербактерия деб аталаётган NDM-1 бактерияси олдида энг кучли антибиотиклар ҳам ожиз ва бундай вирусни юқтирган беморларни даволаш учун дори-дармон ҳам йўқ.

10 август куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб минглаб одам ёстиғини қуритган "чўчқа гриппи" касаллиги ёки H1N1 вируси бутунлай тугатилганини расман эълон қилди.

Аммо орадан 24 соат ўтиб, жаҳон аҳли одамларга янги вирус хавф солаётгани ҳақида хабар топди.

Супербактерия деб аталаётган бу вирус олдида энг кучли антибиотиклар ҳам ожиз ва бундай вирусни юқтирган беморларни даволаш учун дори-дармон ҳам йўқ.

- Бу бактерия келтириб чиқарган касалликни даволаш анча мушкул бўлади. Бир-икки антибиотиклар бор, лекин бу ҳам кифоя эмас, дейди Британия соғлиқни сақлаш агентлиги тадқиқотчиси Дэвид Ливмор.

NDM-1 бактерияси Ҳиндистон ва Покистонда пластик жарроҳлик ёрдамида юз ва тана тузилишини ўзгартириб қайтган британиялик беморларда аниқланди.

Гарчи вирус ҳозирча элликка яқин беморда аниқланган эса-да, мутахассислар инфекция жаҳон бўйлаб ёйилиши мумкинлигидан хавфсирашмоқда.

NDM-1 ферменти бошқа кўплаб хавфли бактериялар, жумладан, E-coli билан синтезлашиши мумкин ва карбапеном гуруҳига кирувчи энг кучли антибиотиклар ҳам унга таъсир қилаолмаслиги мумкин.

Бу эса вируснинг тез тарқалиб кетиши хавфини пайдо қилади. Шу боис тиббиёт соҳаси мутахассислари айни дамда биринчи галдаги вазифа инфекцияни юқтирган беморларни аниқлаб, дарров изоляция қилиш эканини айтишмоқда.

NDM-1 вируси аниқланган беморларнинг кўпчилиги мураккаб антибиотиклар ёрдамида даволанмоқда. Ҳозирча вирусни юқтирганлар сони кўп эмас.

Вазиятни кузатиб бораётган Британия соғлиқни сақлаш агентлиги европалик мутахассислар ёрдамида янги антибиотиклар яратиш таклифларини илгари сурмоқчи.
XS
SM
MD
LG