Линклар

logo-print

БМТ: Покистон 460 миллион долларлик ёрдамга муҳтож


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Покистонда сув тошқинларидан азият чекаётган миллионлаб аҳолига зудлик билан ёрдам етказиш учун 460 миллион доллар зарурлигини айтмоқда.

Ташкилотнинг гуманитар ёрдамлар дастури раҳбари Жон Холмснинг таъкидича, ҳозирда етти миллионга яқин одам инсонпарварлик ёрдамлари, жумладан, озиқ-овқат, дори-дармон, ичимлик суви ва санитария-гигиена воситаларига муҳтож.

Ҳозирга қадар Покистонга бериладиган ёрдамларнинг катта улуши Қўшма Штатлари зиммасига тўғри келмоқда - бу давлат 71 миллион долларлик ёрдам ваъда қилди.

БМТнинг Покистондаги вакили Маурицио Жулианонинг билдиришича, Покистонда сув тошқинларидан 14 миллион одам зиён кўрган, улардан 6 миллиони ёш болалардир.

- Ҳозир энг муҳими табиий офатдан азият кўрган инсонларни бошпана билан таъминлаш. Албатта, уй-жойсиз қолган 14 миллион одамга бир-икки кун ичида чодирларни етказиб беролмаймиз. Лекин етказилаётган ёрдамларни табиий офат кўлами билан солиштирсак, менимча, ишлар рисоладагидек бормоқда, деди Маурицио Жулиано.
XS
SM
MD
LG