Линклар

Обама Ироқдаги вазиятдан қониқиш изҳор этди


АҚШ президенти Барак Обама Ироқдаги Америка қўшинлари август ойи оҳирига қадар ҳарбий амалиётларни тугаллаб, 2011 йил оҳирига қадар бу мамлакатни тарк этиши мумкинлигидан қониқиш изҳор этди.

Обама бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Мудофаа вазири Роберт Гейтс, Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Жэймс Жонс билан учрашув чоғида қайд этди.

Муҳокамада Ироқдаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Рэй Одиерно ҳам видеоалоқа воситасида қатнашди. Генерал Одиерно Ироқда вазият яхшиланаётгани ва Ироқ армияси мамлакатда хавфсизликни таъминлаш масъулиятини тўлалигича олишга тайёр эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG