Линклар

Клинтон Сенатни Россия билан тузилган шартномани ратификация қилишга чақирди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон чоршанба куни Вашингтонда қилган чиқишида Сенатни АҚШ ва Россия ўртасида имзоланган стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилишга чақирди.

- Сенат ёзги таътилдан қайтганидан сўнг ҳаракатини қилиши керак, сабаби миллий хавфсизлигимиз таҳдид остида турибди. Бу шартнома иложи борича тезроқ ратификация қилиниши керак, чунки ҳозир бизни қўлимизда олинган мажбуриятлар қай даражада бажарилаётганини текшириш учун Россия билан келишилган механизмлар йўқ. Бу эса миллий хавфсизлигимизга путур етказади.

Ратификацияга қарши чиқиш, текширувларга қарши чиқиш дегани. Текширувлар эса биз учун Россия арсеналларини кузатиб бориш имконини беради, деди Клинтон.

АҚШ ва Россия ўртасида стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартнома апрел ойида Прагада имзоланган эди. Шартнома кучга кириши учун у АҚШ Сенати ва Россия парламенти тарафидан ратификация қилиниши керак.
XS
SM
MD
LG