Линклар

Вардоқда норозилик акцияси бўлиб ўтди


Афғонистоннинг Вардоқ вилоятида тинч аҳоли вакиллари ўлимига сабаб бўлган халқаро кучлар амалиётига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди.

Расмийларга кўра, 300дан ортиқ киши вилоятдаги асосий йўллардан бирини ёпиб қўйган ва аксил-Америка шиорларни ҳайқирган.

Бундан бир оз аввал АҚШ ҳарбийларининг Зарин-Хил қишлоғида олиб борган амалиёти чоғида ўч нафар ака-укани отиб ташлагани ва уларнинг отасини ҳибсга олгани тўғрисида хабар тарқатилган эди.

Маҳаллий полиция ушбу маълумотларни на тасдиқламади, на инкор қилди.

НАТО қўмондонлиги минтақада рўй берган отишма чоғида толибон жангарилари йўқ қилинган ва уларнинг дала қўмондони қўлга олинганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG