Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:46

Россия Қирғизистонга парламент сайловларини ўтказишда ёрдам беришга тайёр


Федерал миграция хизмати Россияда яшаётган Қирғизистон фуқароларига 10 октябрга мўлжалланган парламент сайловларида иштирок этишда ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

“Биз Қирғизистонга бу одамларнинг сайловларда иштирок этишига доир барча маълумотларни тақдим этишга тайёрмиз”, деди ФМХ Халқаро ва ижтимоий муносабатлар бошқармаси бошлиғи Константин Полторанин “Интерфакс” агентлиги мухбири билан суҳбатда.

Унга кўра, бугунги кунда Россияда 324 минг Қирғизистон фуқароси истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти меҳнат муҳожирларидир.

Айни пайтда айрим қирғиз мухолифатчилари Қирғизистонда мавжуд сайлов қонунчилиги четда яшаётган 600 минг қирғизистонликни ўз сайлов овозларидан фойдаланишга имконият бермаслигини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG