Линклар

logo-print

Обама дунё мусулмонларини Рамазон ойи билан қутлади


Обама: Ислом адолат, тараққиёт, бағрикенглик ва инсонлар қадр-қимматини кафолатлашда муҳим ўрин тутади.

Обама: Ислом адолат, тараққиёт, бағрикенглик ва инсонлар қадр-қимматини кафолатлашда муҳим ўрин тутади.

Дунё мусулмонларига Рамазон ойи муносабати билан йўллаган табригида АҚШ президенти "биз қурмоқчи бўлган дунё - эришмоқчи бўлган ўзгаришлар – дилларимиз ва жамоаларимизда бошланиши лозимлигини ёдда тутишими шартдир", дея таъкидлади.


Америка халқи номидан, рафиқам Мишел ва мен Америка ва бутун жаҳон мусулмонларига ўзимизнинг энг эзгу тилакларимизни изҳор қилмоқчимиз. Рамазон муборак бўлсин.

Рамазон ойи дунё мусулмонлари ўз иймонларига кўра инсонлар бир-бирлари ва Оллоҳ олдидаги масъулиятлари ҳақида оқиллик ва эътиқод билан эслайдиган даврдир. Бу оилалар бирга тўпланадиган, дўстлар ифтор берадиган ва таомлар улашиладиган даврдир. Рамазон шунингдек иймон ва этиқодни намойиш қиладиган – мусулмонлар рўза тутиб ибодат қиладиган; мусулмонлар бошқа инсонларга имкониятларни амалга ошириш ва равнақ топишда ёрдам кўрсатадиган давр ҳамдир. Чунки ҳаммамиз биз қурмоқчи бўлган дунё – эришмоқчи бўлган ўзгаришлар – дилларимиз ва жамоаларимизда бошланиши лозимлиги ёдда тутишимиз шартдир.

Бу удумлар бизга мушатарак принципларимиз борлиги, ҳамда Исломнинг адолат, тараққиёт, бағрикенглик ва инсонлар қадр-қимматини кафолатлашда тутган ўрнини эслатади. Рамазон буюк бағрикенглиги ва ирқлар тенг ҳуқуқлилиги билан танилган эътиқоднинг қутланишидир. Қўшма Штатларда эса, Рамазон Ислом дини ҳар доим Америка ҳаётининг бўлаги ва америкалик муслумонлар мамлакатимиз равнақига юксак ҳисса қўшиб келганини эслатиб туради. Мен бугун, дунёнинг 1,5 миллиард мусулмонларига – сизнинг оилаларингиз ва дўстларингизга – Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан энг эзгу тилакларимни изҳор этмоқчиман.

Келаси ҳафта Оқ уйда беришни ният қилганим ифтор кунини интиқлик билан кутиб қоламан ва сизга бу ойнинг қутлуғ бўлишини тилаб қоламан.

Ҳаммангизга Оллоҳнинг раҳмати бўлсин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG