Линклар

Москвада ўзбекистонлик фирибгарлар судланади


Москва ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари сохта автомобил ҳалокатлари билан шуғулланган 25 кишидан иборат жиноий гуруҳ устидан тергов ишлари якунланганини эълон қилди.

“Время новостей” газетасига кўра, трассаларда қимматбаҳо автомобилларни атайлаб бошқа машиналарга уриб, эгаларидан катта миқдорда пул талаб қилган шахсларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани аниқланган.

Жиноий гуруҳ етакчиси ва барча “автоҳалокатлар” муаллифи тошкентлик Александр Смирнов 9 нафар шотирлари билан ўтган йилнинг октябр ойида қўлга олинган.

Бу жиноий гуруҳ Федерал қўриқлаш хизмати (ФСО) ходимидан фирибгарлик йўли билан катта миқдорда пул олгандан кейингина ҳуқуқ-тартибот органлари назорати остига тушган. Аниқланишича, "автофирибгарлар" тузоғига ҳатто Россия Ички ишлар бошқармаси ва Бош прокуратура ходимлари ҳам тушган.
XS
SM
MD
LG