Линклар

Қозоғистон қамоқхонасида кўтарилган исён бостирилди


Қозоғистоннинг Оқмола вилоятидаги умимий жазони ўташ колониясида маҳбуслар уюштирган исён хавфсизлик кучлари томонидан бостирилди.

Хабарларга кўра, исённи бостириш пайтида икки маҳбус нобуд бўлган, 80га яқини тан жароҳати олган.

“Интерфакс” агентлигининг Қозоғистон Адлия вазирлигига таяниб хабар қилишича, хавфсизлик кучлари исён кўтарган маҳбусларга қарши ўқ отар қуролларини ишлатмаган. Махсус амалиёт чоғида ҳарбийлар резина таёқлар ва шовқин гранаталарини қўллаган.

Маълум бўлишича, маҳбусларнинг норозилик чиқишлари 9 август куни бошланган ва икки кун давомида бир нечта лезвие билан ўзларига тан жароҳати етказган.

Қозоғистон расмийларига кўра, хавфсизлик кучлари колониядан қочиб, унга яқин жойлашган қишлоқда яширинган бўлиши мумкин бўлган маҳбусларни қидирув ишларини олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG