Линклар

logo-print

Покистонда янгидан сув тошқинлари рўй бериши мумкин


Покистон расмийлари мамлакатда яна сув тошқинлари рўй бериши мумкинлигидан огоҳлантирмоқдалар.

Синоптикларнинг прогнозига кўра, келаси 10 кун давомида Панжоб вилоятида жойлашган дарёдаги сув сатҳи бир неча баробарга кўтарилиши, ҳамда қарийб 4 миллион киши истиқомат қиладиган Мултон шаҳри сув остида қолиши мумкин.

Ўтган ҳафта давомида Покистоннинг шимоли-ғарбий ва марказий минтақаларида рўй берган сув тошқиларида 1600 киши нобуд бўлди, табиий офатдан салкам 14 миллион киши жиддий зарар кўрди.

Айни пайтда БМТ Покистонда сув тошқинларидан зарар кўрган миллионлаб аҳолига зудлик билан ёрдам етказиш учун 460 миллион АҚШ доллар миқдорида маблағ зарурлигини айтмоқда.

Ташкилотнинг гуманитар ёрдамлар дастури раҳбари Жон Холмснинг айтишича, ҳозирда етти миллионга яқин одам инсонпарварлик ёрдами, жумладан, озиқ-овқат, дори-дармон, ичимлик суви ва санитария-гигиена воситаларига муҳтож.


XS
SM
MD
LG