Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:47

Ўшда фуқаролар мажбуран кўчирилмайди


Ўш ва Жалолобод шаҳарларини қайта тиклаш дирекцияси ўз фаолияти давомида фуқароларни мажбуран бошқа жойга кучирмайди, дея баёнот берди мазкур дирекция раҳбари Жанторо Сативалдиев.

Бугун маҳаллий телеканалга интервью берган Сативалдиев яқинда этник тўқнашувлар чоғида ўз уйларидан айрилган фуқаролар мажбуран янги жойларга кўчирилмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

- Янги уйларни қуришдан аввал бошқа жойга кўчиб ўтиш ёки кўчишдан воз кечиш борасида ҳар бир фуқародан ёзма равишда тилҳат олинади. Бундан ташқари қурилиш ва вайрон қилинган уйларни қайта тиклаш масаласида ҳар бир фуқаро билан маслаҳатлашув олиб бормоқдамиз,- деди Жонторо Сативалдиев.

Унга кўра, Ўш шаҳрида одамлар мажбуран бошқа жойга кўчирилаётганига оид хабарларнинг барчаси ёлғон.

- Бундай ҳолатлар қайд этилгудек бўлса фуқаролар (03222) 28961 рақами орқали Давлат дирекциясига мурожаат қилишлари мумкин,- дея қўшимча қилди Сативалдиев.
XS
SM
MD
LG