Линклар

logo-print

Эрон телевидениеси тошбўронга ҳукм этилган аёлни кўрсатди


Эрон давлат телевидениеси эрига хиёнат қилганликда айбланиб, тошбўрон қилишга ҳукм этилган аёлнинг ўз айбини бўйнига олаётгани тасвирлангани айтилаётган лавҳани намойиш қилди.

Видео лавҳада бу аёл ўз таниши турмуш ўртоғини ўлдиришни таклиф қилгани ва кейчалик қотилликни содир этганини гапириб берди. Сокина Муҳаммади Аштианий шу пайтгача бу айбловларни инкор қилиб келаётган эди.

Телвидениеда кўрсатилган лавҳадаги аёлнинг юзи кўрсатилмади ва унинг сўзлари озар тилидан форс тилига таржима қилиб турилгани боис, бу аёл ҳақиқатан ҳам Сокина Муҳаммади Аштианий экани ёки у қийноқ остида иқрор бўлмаганини тасдиқлашнинг иложи бўлгани йўқ.

Эрон маҳкамаси Сокина Муҳаммади Аштианийни эрига ҳиёнат қилганликда айбдор деб топиб, тош бўрон қилиш йўли билан ўлим жазосига ҳукм қилган эди.
XS
SM
MD
LG