Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:15

Ўшда милицияга чақирилган ўзбек ўзини осди


Ўшлик 60 яшар Шерали Сайидраҳмонов милиция тазйиқидан қўрқиб ўзини осиб қўйди.

Бу ҳақда Озодлик радиосига ўшлик инсон ҳуқуқлари фаоли Равшан Гапиров маълум қилди.

- Уриб¸ қийнаб “Пул олиб келасан” деб каттароқ пулни айтган экан. Бу одам пул қила олмай¸ бора олмай юрган экан. 6 август куни эрталаб телефон қилишиб¸ “Тезда кел. Бўлмаса ўзимиз бориб олиб келамиз” дегандан кейин бу одам қўрқиб кетиб қўлидаги томирларини кесибди олдин. Қўлини яхши кеса олмаган шекилли¸ кейин сим билан ўзини ўзи осиб қўйибди,- дейди Гапиров.

Унга кўра, марҳум Сайдраҳмонов ўз жонига қасд қилишдан 10 кун аввал Ўш вилояти Қорасув туман милициясида қийноққа солинган. Равшан Гапировнинг айтишича, қайта қийноқларга қайта дуч келмаслик учун Сайдрааҳмонов ўз жонига қасд қилган.
XS
SM
MD
LG