Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:13

Зардорий табиий офат рўй берган ҳудудларни кўздан кечирди


Покистон президенти Осиф Али Зардорий пайшанба куни, яъни мамлакатда сув тошқинлари рўй берганидан бир неча кун ўтиб табиий офатдан зиён кўрган ҳудудларини бориб кўрди.

Зардорий табиий офатга қарамай Европага сафарини қолдирмагани учун танқидларга учраган эди.

Мамлакат шимоли-ғарбида тинимсиз ёғингарчиликлар боис юзага келган сув тошқинларидан 14 миллон одам жабр кўрди.

БМТ маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 160дан ошади. Ташкилот сув тошқинларидан жабр кўрганларга ёрдам бериш учун халқаро ҳамжамиятни Покистонга зудликда 460 миллион доллар ажратишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG