Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:48

Ироқ генерали АҚШ кучларини мамлакатдан чиқаришга ҳали эрта демоқда


Юқори мартабали Ироқ генерали АҚШ ҳарбий қўшинининг Ироқдан олиб чиқилишига ҳали эрта, дея баён қилди.

Генерал-лейтенант Бабакир Забарийнинг таъкидича, Ироқ армияси 2020 йилга қадар мамлакатда хавфсизликни тўлалигича таъминлашга қодир эмас.

Шунингдек, генерал Забарий АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши ортидан террор ҳуружлари ва жанггариларнинг ҳужумлари ортиши ҳақида хавотир билдирди.

АҚШ президенти Барак Обама Ироқдаги жанговор амалиётлар шу ой оҳирида якунланишини тасдиқлади, бироқ 2011 йил оҳиригача Ироқда 50 минг билан 65 минг атрофида америкалик ҳарбийлар қолади.

Уларга Ироқ ҳарбийларига маслаҳат бериш, қўшинларни тайёргарликдан ўтказиш, аксилтеррор амалиётларида кўмаклашиш ва АҚШ манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси топширилган.

Президент Обама сўзларига кўра, Ироқда жанговор амалиётларнинг тугатилиши ваъда қилинганидек, режа бўйича амалга оширилади.
XS
SM
MD
LG