Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:46

Москвада зўрлашда айбланаётган 2 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди


12 август куни Москванинг Ферганская кўчасида содир этилган жинсий зўрлашда айбланаётган 2 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ҳибсга олинди.

Москва шаҳри Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, Пензадан Москвага келган аёл Ферганская кўчасида зўрланганлиги тўғрисида “Вихино” милиция бўлимига хабар берган.

Кўп вақт ўтмасдан шу кўчада қўлга олинган шахслар 1989 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланган.

Жабрланган аёл жиноятни айнан шулар содир этганлигини тасдиқлади.

Иккала шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
XS
SM
MD
LG