Линклар

Европада иқтисодий ўсиш кузатилмоқда


Европа иттифоқи статистика идораси (Eurostat) иттифоқда энг йирик иқтисодиётга эга бўлган Германияда жорий йил иккинчи чорагида иқтисодий ўсиш биринчи чоракка нисбатан 2,2 фоизга кўпайгани эълон қилинди.

Жаҳон иқтисодиёти ўнгланаётгани боис Германия маҳсулотларига талаб кўпайгани айтилмоқда.

Eurostat га кўра, 2010 йилнинг иккинчи чорагида Франция иқтисодиёти 0,6 фоизга ўсган.

Шу йилнинг биринчи чорагида Европадаги иккинчи йирик иқтисодиёт ҳисобланган Францияда ўсиш 0,2 фоизни ташкил қилган эди.

Айни пайтда жорий йилнинг иккинчи чорагида Греция иқтисодиётида расмий маълумотларга кўра 1 ярими фоиз ортга кетиш қайд этилган.
XS
SM
MD
LG