Линклар

Ақаев дахлсизликдан мосуво бўлди


Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева 12 август куни мамлакатнинг собиқ биринчи президенти Асқар Ақаевнинг дахлсизлик мақомини бекор қилиш ҳақидаги ҳужжатга имзо чекди.

“Независимая газета” нашри маълумотига кўра, бу ташаббус Бош вазир ўринбосари этиб қайта сайланган Азимбек Бекназаровдан чиққан.

Ҳужжатга Муваққат ҳукуматнинг 9 аъзоси имзо чеккан.

Бироқ ҳукумат аъзоларидан Темир Сариев, Эльмира Ибраимова ва Абдыганы Эркебаев бу ташаббусга қарши чиққан.
XS
SM
MD
LG