Линклар

Эронда биринчи атом реактори ишга туширилади


РосАтом ширкати матбуот котиби Сергей Новиков айтганига асосланиб РИА «Новости» ахборот агентлининг билдиришича, 21 август куни Эроннинг Бушеҳр атом электр станциясига ядровий ёқилғи келтирилади.

Шундан сўнги станциянинг ядровий энергетик қурилмасини ишга тушириш ишлари бошланади.

Тантанали маросимда РосАтом раҳбари Сергей Кириенко ва Эроннинг атом энергияси ташкилоти бошлиғи Али Акбар Солиҳийнинг иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG