Линклар

“Навоий”да янги юк терминали очилди


O‘zA Миллий ахборот агентлигининг хабар қилишича, “Навоий” халқаро аэропортида интермодал логистика маркази инфратузилмасига кирадиган юк терминалининг очилиши маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 19 йиллиги муносабати билан фойдаланишга топширилган янги терминал “Korean Air” авмакомпанияси иштирокида барпо этилган.

Расмий хабарга кўра, янги терминал юкларни қабул қилиш, вақтинча сақлаш ва турли транспортлардан фойдаланган ҳолда жўнатиш бўйича кенг кўламли транспорт хизматларини кўрсатади.
XS
SM
MD
LG