Линклар

logo-print

Покистонда байрам тадбирлари бекор қилинди


Покистонда мамлакат мустақиллигига бағишлаб ўтказиладиган барча байрам тадбирлари бекор қилинди.

Бунга мамлакат тарихида кўлами бўйича энг фожиали деб айтилаётган сув тошқинлари сабаб бўлди. Покистоннинг бир нечта вилоятида рўй берган сув тошқинларидан қарийиб 14 миллион киши жиддий зарар кўрди.

Мамлакат президенти, Бош вазир ва ҳарбий қўмондонлар Покистон мустақиллигининг 63 йиллигига бағишлаб ўтказилиши режаланган тадбирларни бекор қилишга қарор қилдилар.

Сув тошқинлари оқибатлари бартараф этилаётган бир пайтда БМТ Минғора вилоятида вабога чалиниш ҳолати аниқланганини эълон қилди.

Айни пайтда Покистон Ташқи ишлар вазирлиги БМТ Бош котиби Бан Ки Мун шанба куни Покистонга келишни режалаётганини маълум қилди.

Ташрифдан мақсад мамлакат тарихидаги энг мудҳиш сув тошқинлари оқибатида юзага келган оғир вазият билан танишишдан иборат.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Абдул Боситга кўра, Бан Ки Мун 15 август куни Покистон раҳбарлари билан жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG