Линклар

WikiLeaks янги маълумотларни ошкор қилмоқчи


WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж келаси икки ҳафта ичида Афғонистон урушига оид қўшимча 16 минг мафхий ҳужжат ошкор қилинишини эълон қилди.

13 август куни Пентагон мазкур сайт ходимларини мафхий ҳужжатларни жамоатчиликка ошкор қилмасликка чақирган эди. АҚШ расмийлари фикрича, ошкор қилинаётган ҳужжатлар Афғонистондаги хориж ҳарбийлари ҳаётини катта тахдид остида қолдиради.

Ўтган ой WikiLeaks сайти Афғонистон урушига оид қарийиб 76 мингта мафхий ҳужжатни эълон қилди.

Айни пайтда Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳам Афғонистон урушига оид айрим маълумотларнинг сайт орқали ошкор қилинишини танқид қилди. Ташкилот вакилларига кўра, эълон қилинаётган ҳужжатларда халқаро кучлар билан ҳамкорлик қилаётган афғонларнинг ҳам исми бор ва бу каби маълумотларнинг ошкор қилиниши улар ҳаётини ҳам катта тахдид остида қолдириши мумкин.

XS
SM
MD
LG