Линклар

logo-print

Афғонистонда хорижлик жангарилар йўқ қилинди


Афғонистондаги НАТО қўмондонлиги Покистон чегарасига яқин ҳудудда ўтказилган амалиётлар чоғида 20дан ортиқ жангари, жумладан, араб, чечен ва покистонлик жангарилар ўлдирилганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, дала қўмондони Жалолиддин Ҳаққоний жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар 11 август куни Пактика вилоятида олиб борилган.

Афғонистон расмийларининг билдиришича, Ҳаққоний жангарилари сўнги пайтда нафақат Ҳўст ва Пактика вилоятлари, балки пойтахт Кобулда ҳам қўпорувчилик амалиётлари содир этмоқда.
XS
SM
MD
LG