Линклар

Норин собиқ губернатори отиб кетилди


Қирғизистоннинг Норин вилояти собиқ губернатори Тинчтикбек Чекиев номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, тунда қуролланган номаълум шахслар Жал қишлоғида истиқомат қилувчи Чекиев хонадонига бостириб кирган ва собиқ губернатор ҳамда унинг рафиқасига қарата ўт очган. Собиқ амалдор воқеа жойида нобуд бўлган, унинг турмуш ўртоғи эса оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Чекиев 2009 йилнинг ноябр ойида Норин вилояти губернатори этиб тайинланган ва жорий йилнинг май ойида истеъфога чиққан эди.

XS
SM
MD
LG