Линклар

logo-print

Россияда муҳожирлар асосий ижарачига айланмоқда


Меҳнат муҳожирлари Россия минтақаларидаги хонадонлар ижараси бозорининг асосий даромад келтирувчи қатламига айланиб бормоқда.

Бу ҳақда хабар қилган Федерал миграция хизматининг ижтимоий-маслаҳат Кенгаши раиси Азим Махсумовга кўра, бугунги кунда собиқ Иттифоқ мамлакатларидан келганлар 2 млнга яқин хонадонни ижарага олган.

Бу хонадонларни ижарага олаётган меҳнат муҳожирлари йилига жами 150 млрд рубл миқдорида ижара ҳақини тўлаб келмоқда.

Россияга келаётган муҳожирларнинг аксарияти Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Шимолий Кавказ республикалари, Молдавия ва Украина фуқароларидир.
XS
SM
MD
LG