Линклар

Сингапурда ўсмирлар ўртасида Олимпия ўйинлари бошланди


14 август куни Сингапурда жаҳон спорти тарихидаги янги мусобақа-ўсмирлар ўртасида Биринчи олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Жак Рогге ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу Олимпия ўйинларида 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган 3600 дан зиёд спортчи иштирок этадилар. Улар спортнинг 30 тури бўйича 184 та медаллар жамланмаси учун ўзаро кураш олиб борадилар.

Биринчи Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам иштирок этмоқдалар.

Сингапурдаги Олимпия ўйинлари 26 августга қадар давом этади.
XS
SM
MD
LG