Линклар

logo-print

Қундузда полиция участкасига ҳужум қилинди


Афғонистоннинг Қундуз вилоятида полиция участкасига қилинган ҳужум оқибатида полициянинг бир ходими нобуд бўлди.

Қундуз ҳокимлиги расмийси Ҳасибуллоҳ Муҳташамнинг Ассошиэйтед пресс агентлигига билдиришича, Ўзбекистон исломий ҳаракати дала қўмондонларидан бири полиция участкасига қилинган ҳужумга бошчилик қилган.

Маълум бўлишича, ҳужумдан сўнг НАТО учоғи жангарилар кетаётган машинани ҳаводан ўққа тутган ва оқибатда икки жангари нобуд бўлган, бир қанчаси тан жароҳати олган.

Айни пайтда, НАТО вакилларига кўра, Қундуз вилоятига ўрнашиб олган Ўзбекистон исломий ҳаракати жангарилари мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги жангариларни қурол-аслаҳа билан таъминлаб келмоқда.

АҚШ Ўзбекистон исломий ҳаракатини 2000 йилда террорчиликни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар рўйхатига киритган. Ҳаракат жангариларининг ҳозирги кунда Покистоннинг қабилалар истиқомат қилувчи Афғонистон билан чегарадош ҳудудларида бошпана топгани тахмин қилинади.
XS
SM
MD
LG