Линклар

Сеул ва Вашингтон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказмоқчи


АҚШ ва Жанубий Корея қўшинлари 16 августдан бошлаб кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказади.

Мазкур машғулотлардан кўзланган асосий мақсад Шимолий Кореянинг агрессив ҳаракатларини тўхтатиш ва олдини олишдан иборат.

АҚШ қўшинлари матбуот вакилига кўра, ўн кунга мўлжалланган машғулотларда америкалик 30 мингга яқин ҳарбий иштирок этади.

Жанубий Корея томони эса ушбу машғулотларга камида 56 минг ҳарбийни жалб этиш ниятида.

Июл ойида ҳам АҚШ ва Жанубий Корея қўшинлари Япон денгизида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG