Линклар

Афғонистонда 2000 дан ортиқ хорижлик аскар нобуд бўлди


АҚШ қўшинларининг Афғонистонга бостириб кирган 2001 йилдан буён мамлакат бўйлаб содир этилган зўравонликларда нобуд бўлган хорижлик аскарлар сони икки мингдан ортди.

Хабарларга кўра, шу вақт мобайнида Афғонистонда нобуд бўлган хорижлик аскарларнинг 60 фоизини америкалик ҳарбийлар ташкил қилган.

НАТО қўмондонлигига кўра, сўнгги икки кун давомида мамлакат бўйлаб содир этилган зўравонликлар оқибатида америкалик, австралиялик ҳамда британиялик ҳарбийлар нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG