Линклар

БМТ Бош котиби иккинчи марта Покистонга борди


Бан Ки Мун Покистоннинг сув тошган минтақаларини вертолётдан кузатди.

БМТ Бош котиби умрида бундан ҳам ёмон табиий офатни кўрмаганини айтди.

БМТ Бош котибининг Покистонга ташрифидан мақсад сув тошқинларидан азият чеккан аҳолига зарур бўлган ёрдамлар қандай етказилаётгани билан яқиндан танишишидан иборат.

Бан Ки Мун мисли кўрилмаган табиий офат Покистон ҳудудининг бешдан бир қисмига салбий таъсир этганини айтди.

БМТ Бош котиби ушбу оғир дамда халқаро ҳамжамият Покистон халқи билан бирга эканини алоҳида таъкидлади.

Сув тошқинидан 20 миллионга яқин одам жабр кўрган бўлиши мумкинлигини қайд этган Бан Ки Мун шу ҳафта охирида Покистон учун кўпроқ ёрдам ва маблағ ажратишни сўраб БМТ Бош Ассамблеясига мурожаат қилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG