Линклар

Исроил бош вазири Грецияга боради


Бенямин Нетаняхунинг Юнонистонга ташрифидан мақсад ўзаро алоқаларни кенгайтиришдан иборат.

Унинг сафари ҳақида мулоҳаза билдираётган кузатувчилар Туркия билан муносабатлар ёмонлашганидан сўнг Исроил Ўртаер денгизида ўзига бошқа ишончли ҳамкор топишни мақсад қилганини айтмоқдалар.

Исроил-Туркия муносабатлари 2008 йилда Исроил ҳарбийлари Фаластинга қарашли Ғазо секторига ҳужум уюштирганидан кейин совий бошлаган.

Шунингдек, жорий йил май ойида Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган Туркияга қарашли кемалар флотилиясига қарши Исроил ҳарбийлари рейд ўтказган пайтда Туркиянинг тўққиз фуқароси нобуд бўлган.

Исроил ва Греция расмийлари савдо ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни яхшилаш имкониятлари кўриб чиқилишини айтмоқда.

Эслатиш жоизки, Греция бош вазири Георгиос Папандреу жорий йил июлида Исроилга ташриф буюрган.
XS
SM
MD
LG