Линклар

logo-print

Петреус: Афғонистондан АҚШ кучларини олиб чиқилиши муддати номаълум


Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петреус Афғонистондаги урушда бази соҳаларда муваффақиятга эришилгани кўзга ташланаётганини айтди.

Шунга қарамай, АҚШ президенти Барак Обама белгилаганидек, 2011 йил июл ойида Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқила бошланиши масаласи очиқ қолмоқда.

АҚШ телевидениесининг "Meet The Press" кўрсатуви мухбири билан суҳбатда Петреус толибларга қарши курашда муваффақият “бир хил бўлмагани” ва бу борада қанчалар муваффақиятга эришилганини баҳолашга вақт ҳали эрта эканини айтди.

- Бу муддат (2011 йил, июл) муваффақиятга эришила бошланганда қўшинларни олиб чиқиш мумкинлигини назарда тутган. Бу яна вазият билан боғлиқ нарса. Имконият туғилса, биз вазифани бажариш масъулиятини афғонистонлик камкасбларимизга, хавфсизлик кучларига ва хукуматнинг турли ташкилотларига топширамиз, деди генерал Дэвид Петреус АҚШ қўшинларини олиб чиқиш масаласида гапираркан.

Усома Бин Ладин қаердалиги ҳақида сўралганида генерал Петреус унинг қаерга яширингани маълум эмаслигини, аммо Ал-Қоида лидерини қидириб топиш аксилтеррор амалиётининг устивор мақсади эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG