Линклар

Қирғизистонда собиқ губернатор қотиллари қидирилмоқда


Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари Норин вилояти собиқ ҳокими Тинчтиқбек Чекиевнинг қотилларини қидирмоқда.

Собиқ ҳоким ва рафиқаси 14 августга ўтар кечаси пойтахт Бишкек яқинида жойлашган қишлоқдаги ўз уйига бостириб кирган номаълум қуролли шахслар томонидан отиб кетилган.

Танасига тўртта ўқ теккан Чекиев касалхонада оламдан ўтди. Унинг рафиқаси касалхонада оғир аҳволда ётибди.

Чекиев 2009 йилнинг ноябридан 2010 йилнинг март ойигача Норин вилояти губернатори бўлиб ишлаган.

Қотиллик сабаби ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG