Линклар

logo-print

Афғонистонда йирик нефт заҳираси топилди


Афғонистоннинг конлар вазирлиги вакили Жавод Умарга кўра, янги конда нефт заҳираси 1,8 миллиард баррелни ташкил этади.

Фарғона.ру ахборот агентлигининг хабар қилишича, янги нефт кони Афғонистоннинг Ўзбекистон чегарасига яқин бўлган Балх вилоятида жойлашган.

Уни Афғонистон ва хорижлик мутахассислар ҳамкорликдан кашф килган.

Кобул ҳукумати яқин ойлар ичида бу ва бошқа фойдали қазилмаларни тендер асосида ўзлаштиришни режалаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG