Линклар

Қозоғистон, АҚШ ва Британия ҳарбийлари машқ ўтказади


16 август куни Қозоғистонда АҚШ ва британиялик аскар ва зобитлар иштирокида ҳарбий машқлар бошланади.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотда “Чўл бургути” номи остида саккизинчи марта ўтказилаётган машқларда 1 мингдан ортиқ ҳарбий, жумладан, десант кучларининг ҳам иштирок этиши билдирилган.

Алмати шаҳри яқинидаги Илийск полигонида 10 кун давом этадиган машқларда учта давлат ҳарбийлари тинчлик ўрнатиш миссиясини машқ қилиши айтилмоқда.

Шунингдек, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги НАТОнинг Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик дастури доирасидаги йиллик ҳарбий машқларда қатор давлатлардан кузатувчилар иштирок этишини билдирди.

Бу машқларда Қозоғистоннинг “Казбриг” номли тинчликни сақловчи кучлари ва “Казбат” десант кучларининг иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG