Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:47

Москвада ўзбекистонлик ўлдирилди


Москванинг Комсомольская майдони яқинида 27 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди.

“Интерфакс” агентлиги ҳуқуқ тартибот органлари таяниб, 15 август куни кечки соат 3:25 ларда Каланчевский кўчасида мурда топилганин хабар қилди. Воқеа жойига етиб келган милиция ходимлари халок бўлган шахс 1983 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси эканлигини аниқлаган.

Олиб борилган тергов натижасида, қотиллик тўқ-яшил рангдаги ВАЗ-2110 русумли автомобилдаги ноъмалум шахслар томонидан содир этилгани аниқланган.

Қотиллик юзасидан қўзғатилган жиноий иш доирасида тергов-қидирув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG