Линклар

Толиблар фуқаролар ўлимини тафтиш қилиш ниятида


Афғонистондаги Толибон ҳаракати мамлакатда тинч аҳоли вакиллари ўлими юзасидан халқаро кучлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигига ишора қилди.

- Мамлакат бўйлаб рўй берган зўравонликлар чоғида тинч аҳоли вакиллари орасидаги талафотлар юзасидан пухта тергов ишларини олиб борувчи махсус қўмита тузилиши лозим,- дейилади Толибон томонидан якшанба куни эълон қилинган баёнотда.

Баёнотда, шунингдек тузилажак махсус қўмитага Толибон, НАТО, Ислом конференцияси ташкилоти, БМТ ва бир қатор инсон ҳуқуқлари ташкилотлари жалб этилиши лозимлиги алоҳида таъкидланган.

БМТ ўтган ҳафта эълон қилган ҳисоботида сўнги олти ой давомида Афғонистонда тинч аҳоли вакиллари орасидаги қурбонлар сони 31 фоизга ортганини эълон қилди.

Тинч аҳоли вакилларининг ҳалок бўлишида Афғонистон расмийлари нафақат Толибон ҳаракати, балки халқаро кучларни ҳам айблаб келмоқдалар.

XS
SM
MD
LG