Линклар

logo-print

Покистонда юқумли касалликлар авж олиши мумкин


БМТга кўра, Покистонда 3,5 миллионга яқин вояга етмаган бола мамлакат бўйлаб рўй берган сув тошқинлари туфайли юқумли касалликларга чалиниши мумкин.

БМТ матбуот вакили Мауризио Жулианога кўра, минтақада вабо эпидемияси тарқагудек бўлса, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти камида 140 минг кишига ёрдам беришга тайёр.

- Бироқ ҳозирги пайтда сув масаласи ва одамлар соғлиги бизни энг кўп ҳавотирга солмоқда,- деди БМТ расмийси.

Сув тошқинлари ортидан Покистоннинг бир нечта ҳудудида тоза ичимлик суви муаммоси юзага чиқди.

Якшанба куни Покистонга сафар қилган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун бундай мудҳиш оқибатлари бўлган табиий офатни умрида биринчи марта кўраётганини таъкидлади.

Сув тошқинидан 20 миллионга яқин одам жабр кўрган бўлиши мумкинлигини қайд этган Бан Ки Мун шу ҳафта охирида Покистон учун янада кўпроқ ёрдам ва маблағ ажратишни сўраб, БМТ Бош Ассамблеясига мурожаат қилишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG