Линклар

Эронда сунъий йўлдош парвози қолдирилди


Эронда янги сунъий йўлдошни фазога учириш техник сабабларга кўра номаълум муддатга қолдирилди.

Эрон оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, сунъий йўлдош қисмларидан бирида носозлик аниқланган ва парвозни бекор қилиш ҳақда қарор қабул қилинган. Эрон телекоммуникация вазири Ризо Тағипоурнинг айтишича, мамлакатда ишлаб чиқарилган сунъий йўлдош парвози келаси ойлар ичида амалга оширилиши мумкин.

Эрон ўзининг биринчи сунъий йўлдошини 2009 йилнинг феврал ойида фазога учирган эди.


XS
SM
MD
LG