Линклар

Қирғизистон: парламент сайловида 57та партия қатнашади


Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига кўра, мамлакатда рўйхатга олинган 148та сиёсий партиядан 57таси октябр ойида ўтказиладиган парламент сайловида иштирок этиш учун салов комиссиясига ҳужжат топширган.

Марказий сайлов комиссияси шу кунгача 26та партияни расман рўҳатга олганини билдирди.

27 июн куни Қирғизистонда мамлакат Коституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди ва мамлакат фуқаролари янги Конституцияни қўллаб-қувватладилар.

Қабул қилинган янги конституцияга мувофиқ, Қирғизистон эндиликда парламент бошқарувидаги мамлакатга айланади.

XS
SM
MD
LG