Линклар

Ивановода ҳам Ўзбекистон фуқароси ўлдириб кетилди


Россиянинг Иваново вилоятида 16 яшар Ўзбекистон фуқаросининг ўлдирилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда Россия Бош прокуратурасининг Иваново вилояти бўйига Тергов қўмитасидаги манба Регнум ахборот агентлигига маълум қилди.

Хабарларга кўра, Иваново шаҳридаги бекатлардан бирида турган ВАЗ 2109 русумдаги машина ичида бўйин қисмидан отиб кетилган Ўзбекистон фуқароси аниқланган.

Айни пайтда терговчилар қотилликнинг бир нечта версияси, жумладан маҳаллий миллатчи гуруҳлар томонидан миллий нафрат асосида содир этган бўлиши мумкинлигига оид версиясини кўриб чиқмоқда.


XS
SM
MD
LG