Линклар

Уйи куйган ўшликлар қарз кўтаришдан қўрқмоқда

  • Сарвар Усмон

Ҳукумат таклиф қилаётган шарт билан қарз олгандан кўра, чодирда қишлаганимиз маъқул, демоқда уйлари куйган ўшликлар.

Ҳукумат таклиф қилаётган шарт билан қарз олгандан кўра, чодирда қишлаганимиз маъқул, демоқда уйлари куйган ўшликлар.


Ўшнинг шарқида, шаҳар билан Фурқат қишлоғи орасида жойлашган Помир кўчасида яшайдиган, ўзини Борий, деб таништирган йигитнинг уйи аввал таланиб, кейин ёндириб юборилган.

У 562 минг сўмлик моддий зарар кўрди. 562 минг қирғиз сўми 12 минг АҚШ долларига тенг.

Борий аканинг айтишича, қўшнилари аксариятининг кўрган зарари ярим миллион сўмлик.

Кўрган зарари бир неча миллион сўмни ташкил қиладиганлар ҳам бор.

Бешкўприклик мана бу аёлнинг хонадони 11 июнгача маҳалланинг бадавлат хонадонларидан бири эди.

Унинг ўт қўйилган уйини халқаро ташкилотлардан бири вакиллари бориб кўриб, зарарни ҳисоб-китоб қилган.

- Уйларимизни ўлчаб неча метр деганда мен “Неча пул чиқади шу уйга?” десам¸ тахминан 6-7 миллион деди.

Озодлик: Ўзингизнинг ҳисобингизчачи?

- Ўзимнинг ҳисобим бўйича кўп¸ дейди бу аëл.

Демак, бу аёл камида 6 млн. қирғиз сўмилик (130 минг$) зарар кўрган.

Ўтган ҳафтада шаҳарнинг зарар кўрган маҳаллаларида Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш дирекцияси экспертлари аҳоли билан учрашди.

Учрашувларда одамларга 200 минг сўмдан қарз таклиф қилинди. Лекин кўпчилик давлатнинг бу ёрдамидан бош тортмоқда.

Помир кўчасидан Борий мана бундай хабар қилди.

- 15-20 фоиз одам “мажбурман” деб 200 минг сўм пулни оладиган бўлди¸ дейди Борий.

Помир кўчасига қўшни Увомбўйи маҳалласида ҳам давлат ёрдамини кўпчилик олмоқчи эмас.

Озодлик: Одамлар Увомбўйида 200 минглик ссудани олаяптими олмаяптими?

- Йўқ¸ олмаяпти. Ҳамма норози. Ҳеч ким олмаяпти¸ дейди саволимизга жавоб берган увомбўйилик уй бекаси.

Унинг айтишича, Ўш ва Жалолободни қайта қуриш дирекцияси вакиллари аҳоли билан учрашувларда, 200 минг сўмлик қарзни олмайдиганларга давлат 50 минг сўмдан пул беради ва бундан бошқа ҳеч қандай ёрдам кўрсатмайди, деган.

- Агар биз 200 минг сўмдан кечсак¸ “Биз кечдик 200 мингдан” деб заявление ëзарканмиз. Шунга кўра бизга банкдан 50 минг пулни берар экан. Биз хоҳлагандай қилиб ўзимиз қуриб оламиз экан¸ дейди увомбўйилик аëл.

Таклиф қилинаётган 200 минг сўмлик қарзнинг шартлари тўғрисида ҳам маҳаллаларда пайдо бўлган тушунчалар бир-биридан фарқ қилади.

Баъзи маҳаллалар аҳли қарз устама фоизсиз экан, деб тушунган бўлса, бошқаларга қарз 5 фоизли, деб тушунтирилган.

Масалан Помир кўчасида.

- Хоҳловчиларга 50 минг сўмдан беради. Шу бўйича тамом. Қурилиш қилаверади. Хоҳловчиларга 200 минг сўмдан пул беради 5 фоизлик. Уч йилдан кейин тўлашни бошлайди¸ дейди Помир кўчасидан Борий ака.

Шу ўринда бироз илгарилаб айтиб қўймоқчимизки, таклиф қилинаётган ёрдам фоизсиздир. Бу ҳақда Озодликка Ўш ва Жалолободни қайта қуриш дирекцияси вакили хабар қилди.

Вакил билан суҳбатни бироздан сўнг эшитасиз.

Уйи куйган оддий ўшликларнинг давлат таклиф қилаётган молиявий ёрдамдан воз кечишига бир томондан пулнинг озлиги, иккинчи томондан тўлолмай қолса, қарз эвазига уйи давлат фойдасига ўтиб кетишидан қўрқаётгани сабаб бўлмоқда.

Бироқ молия-кредит ташкилотлари билан олди-берди қилавериб бу соҳада мутахассис бўлиб қолган ўшлик Акбарали аканинг айтишича, 200 минг сўмлик қарзни олиш шартлари уйи куйганни оғир аҳволга солиб қўядиган қилиб ёзилган.

Мухбирингиз билан суҳбатда Акбарали ака шартнома лойиҳасини таҳлил қилиб берди.

Озодлик: Ҳукумат қанақа шартларни таклиф қилаяпти?

- Ҳукумат ерини залогга олиб қўяяпти пулни бергандан кейин. Бунга яна битта поручител ҳам бўлиши керак. Кимдир бунинг кафолатини ҳам бериши керак.

Озодлик: “Агар тўлай олмай қолса¸ мен бўйнимга оламан” деб-а?

- Албатта. Бу поручителларку майли¸ энг ëмон нарса бирданига берилмас экан. Бўлиб-бўлиб берилар экан. Фундаменти битгандан кейин бир¸ бу ерда ҳеч ким кўрсатмаяптида бу иморат 200 минг билан битадими битмайдими. Хорошо 400 минг билан битадими битмайдими. Битмаса¸ бу одам қолган ишига бир ердан пул топиб битказиши керакку. Буни биткизадиган бўлса¸ банкнинг кредитини ëпадими ëки уйнинг чаласини биткизадими пул топиб? Ҳаттоки бир ерда ишлаганда ҳам чала битган уйни битказиб олиш керакку. Умрининг охиригача қурилиш қилиб ўтиб кетмайдию. Ўлар маҳалда бир-икки йил яшаб ҳам қолиши керак инсон деган. Яна битта жойи бор бу ерда. Ҳамма расходлар заëмшикнинг бўйнида экан.

Озодлик: Қанақа расходлар энди у?

- Оплата услуг банка производится за счëт заëмшика. 200 мингдан обналичкага 2 фоиз олса¸ 4000 кетди деб қўяверинг.

Озодлик: Бунинг фоизи борми ëки фоизсизми?

- Фоизи йўқ¸ лекин битта ëмон ери бор. Бу ерда "Производить погашение кредита ежеквартально долями", деб туриб энди "Вести строительство жилого дома по проекту, в случае строительства без соблюдения норм сейсмостойкого строительства¸ очередные траншы не выдаются. Агарда "Сенинг уйинг сейсмический бўлмабди", деб қўйса бўлди. Ундан кейинги транш берилмайди¸ бўйнида қарз илиниб қолаверади.

Уйи куйган ўзбекларга таклиф қилинаëтган ссуда шартномасидан нусха.
Учинчи лицо бўлмаса ҳам уже всë. Третий лицо ўзидан бўлиши мумкин. Нимага? 200 мингга олти сотих ерни сотиб олишлик ўйинчоқмас. Шаҳарнинг ўртасида олти сотих ер вақти келганда 40 минг долларга чиқиб кетган. Ҳозир 200 минг сўм¸ 5000 долларга етмаган пулга сотиб олса бўлади. Жуда ғалати. Тагида ҳар хил ишлар борда. Мабодо уйлар қимматлашиб кетса¸ 100 квадрат метрда ҳам¸ ошган нархда ҳукумат тўламайди¸ уйнинг эгаси тўлайди. Кўп ерда цементни бераяпти мана Аравонникини¸ мана бу ердан оласан деб ғиштни бераяпти. Шунга ўхшаган нарсаларни ўзларидан олиш керак ўша кредит ҳисобига. Бошқа ердан оладиган бўлсангиз¸ документ топиб олиб келиб беринг. Арзонроқ бўлса¸ унга документ олиб кел дейди. Шахсий ерлардан ололмайсиз. “Нимага квитанция йўқ” дейдида. Демак¸ сиз буларнинг айтганини қилишингиз керак. Ҳеч қанақа гарантия йўқки бугун цемент 4¸5 сўм¸ эртага етти сўм бўлишлигига.

Озодлик: Ўшда икки хона¸ олди айвонга қанча кетади? Бу 200 минг қанча уй қуришга етади деган саволда.

- Қурилишнинг фарқи бор. Хом ғиштдан қурсангиз¸ арматура аралаштирмасангиз¸ томларини терак билан ëпиб¸ оддий шифер билан қоплаб қўядиган бўлсангиз¸ 450-500 минг билан қилса бўлади. Подвали йўқ. Қисқагина фундамент.

Озодлик: Ўшанда ҳам энг арзон уйнинг ярим пули бўлмаяпти эканда.

- Албатта. Ромларни ҳам бир ерлардан арзонроқ олсангиз¸ дейди Акбарали ака.

Ўшлик Акбарали ака таҳлил қилиб бераяпти уйи куйганларга давлат таклиф қилаётган 200 минг сўмлик қарз тўғрисидаги шартнома лойиҳасини.

Акбарали аканинг айтишича, шартноманинг ҳуқуқий асослари ҳам шубҳа уйғотади.

- Бу ерда бундай ëзиб қўйилганда. "Заëмщик действует согласно постанавлению правительства Киргизской Республики" дебдию¸ лекин бу постанавление қачон чиққан¸ қайси номерда¸ қанақа постанавление¸ нима деб аталган¸ ҳеч қандай сўз йўқ. Бу ерда иккита нарса борда. Бу ерда ëзаяпти “Государственная дирекция по востановлению городов Ош и Жалалабад, именуемым в дальнейшим Госдирекция в лице генерального директора Сотволдиева¸ действующего на основании положения. На основании какого положения?

Озодлик: Бу ҳақда ҳам гап йўқ.

- Йўқ. мана сизга ўқиб бераяпману. С одной стороны гражданина¸ с другой стороны по адресу проживающего такой то, именуемым в дальнейшем заëмщик действует согласно постанавлению правительства Киргизской Республики¸ руководствуясь действуешим законодательством Киргизской Республики заключили настоящий договор о нижеследуюшем. А вот тут есть “руководствуясь действующим законодательством о кредитном договоре тут есть уже законодательство о кредите есть значит этот человек обыкнавенный заëмщик¸- дейди Акбарали ака.

Уйи куйган ўшликларга давлат таклиф қилаётган 200 минг сўмлик қарз тўғрисидаги шартнома лойиҳасини Акбарали ака таҳлил қилиб берди.

Биз Ўш ва Жалолободни қайта қуриш дирекцияси эксперти Иброҳимжонга ҳам бир неча савол билан мурожаат қилдик.

Озодлик: Ўша 200 минг пул қанақа пул? Неча фоизлик ссуда? Шулар ҳақида айтиб беринг.

- Ҳозирги кунда 200 минг сўм давлат томонидан процентсиз ссуда 20 йилга берилаяпти. Уч йил отсрочка берилаяпти. Уч йилдан кейин 17 йилнинг ичида ҳар кварталига 3000 сўмдан қилиб 17 йил тўланади.

Озодлик: Иброҳимжон ака¸ Ўш вилояти бўйича ҳамма жойда бир хилда шартми бу?

- Дирекцияда битта бошлиқ бор Жонтўра Сотволдиев. Ҳаммамизда эксперт болалар бор. Ҳаммамизга битта қоғоз тарқатган. Ҳеч қанақа процент йўқ. Қўлимда қоғоз турибди. Мана шу 200 минг давлат томонидан берилдими¸ бундан ташқари донорлар 5100 долларлик товар¸ пул миқдорда қилиб¸ биз бошлагандан кейин¸ халқ ўзи уйларини бошлагандан кейин ëрдамга келиб¸ улар ҳам ëрдам беради. Уларнинг умумий ëрдами 5100 доллар.

Озодлик: 5100 доллар ҳар бир хонадонга бериладими?

- Ҳа¸ ҳар бир хонадонга берилади.

Озодлик: 200 минг сўмлик ссудани олмаса ҳам берилаверадими 5100 доллардан?

- Берилади. Менда спискаси бор-а куйган уйларнинг. Ўша донорларни менга қўшиб беради. Мен олиб юраман. Уларнинг ҳам спискаси бор. Институт сейсмологиядан келган акт бор. Шу актдан улар ҳам бир нусха олиб туриб¸ шу акт асосида улар ҳам ëрдам беради.

Иккинчи варианти бор яна. Бизда ҳозир кўпчиликда “200 мингни олиб олсак¸ қайтара олмай қолсак¸ давлат биздан тортиб олади” деган гап бор. Залогда энди бу. Ундан қўрққанлар¸ жуда ўзига ишонмаганларга давлат томонидан 50 минг миқдорда қайтарилмайдиган пул берилади бир мартага. Ҳеч қанақа залог қўйилмайди. Бу дегани давлат 50 минг бергандан кейин давлатга даъвойим йўқ дегандай гап бўлади. Донорлардан 5100 долларни улар ҳам олади.

Озодлик: 50 минг бу товон пулида-а?

- Компенсация етмайди бу. Ҳозирги стройкани бошлашга у туртки.

Озодлик: Бу сизга эмас балки Ўтунбаевага бериладиган саволдирку¸ лекин шу ҳақда гап бўлгандир. Шундай шароитларда давлат ўз фуқароларини ҳимоя қила олмагани учун ëниб кетган уйларига товон тўлаши керакда. Нима учун шу товон масаласи кўтарилмаяпти?

- Ҳозир мана бунақада. Бизда бу фавқулодда ҳодиса бўлганлиги учун бу эски правителство постанавление бўйича 200 минг ва иккинчи вариант 50 минг беришаяпти. Эрта-индин янги постанавление чиқади. Ўша асосда иш бўлади яна. Бу энди тўлдиришлар бўлиши керак. Халқ шуни кутаяпти.

Озодлик: Мен жойлар билан гаплашдим. Памирский кўчаси билан гаплашдим¸ Увом бўйи билан гаплашдим¸ Бешкўприк билан гаплашдим. Аҳолининг жуда катта қисми шу 200 минг сўмлик қарзни олишдан бош тортаяпти экан. Сиздаги маълумотлар қандай?

- Менда ҳам худди шундай.

Озодлик: Нима учун бош тортаяпти?

- Тушунишимча¸ “200 мингга битира олмаймиз уйни. Қўшилган 5100 доллар ҳам етмайди” дейди. “Етмай қолса нима бўлади” деса¸ бунга жавоб йўқ. Шунга ҳозир ҳукуматнинг постанавлениесини кутаяпмиз. Бугун-эрта чиқади¸ дейди Иброҳим ака.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG