Линклар

logo-print

Россияда руминиялик дипломат қўлга олинди


Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Руминия элчихонаси сиёсий департаментининг биринчи котиби Габриел Грекуни ҳибсга олди. Греку жосусликда айбланмоқда.

ФСБга кўра, руминиялик дипломат Россия фуқаросидан махфий ҳарбий маълумотларни олаётган пайтда ушланган.

Руминиянинг Москвадаги элчихонаси бу маълумот юзасидан изоҳ бермади.

Айни пайтда ФСБ Грекуни "persona non grata" деб эълон қилди.

Ички ишлар вазирлиги Грекуга Россия ҳудудини 48 соат ичида тарк этишни буюрди.
XS
SM
MD
LG