Линклар

Эрон уранни тўйинтириш ишларини давом эттиради


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод уранни тўйинтириш ишларини давом эттириш ва Халқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорликни чеклашни назарда тутган ҳужжатга имзо чекди.

Эрондаги ахборот воситалари хабарига кўра, президент имзолаган ҳужжатда тиббий изотоплар ишлаб чиқарадиган атом реакторида ёнилғи сифатида ишлатилиши учун Эронда уранни 20 фоизгача тўйинтириш назарда тутган.

Эроннинг Атом энергияси агентлиги раҳбари Али Акбар Солиҳий мамлакатда қўшимча ядровий объектлар қурилишини айтди.

- Биз (уранни тўйинтирадиган) яна 10 та янги иншоот қуриш лойиҳасини тасдиқлаш арафасидамиз. Биз жорий йил охири ёки келаси йил бошига қадар янги иншоотлардан бирини қуриш ишларини бошлаймиз, деди Али Акбар Солиҳий.

Ғарб давлатлари Эронни яширинча ядровий қуролга эга бўлишга уринаётганликда айблаб келмоқда. Эрон эса ўз ядровий дастури тинч мақсадни кўзлаганини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG