Линклар

logo-print

Туркия раҳбарининг Озарбайжонга сафари давом этмоқда


Душанба куни Бокуга келган Туркия президенти Абдулла Гул Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан музокара олиб борди.

Озарбайжон ва Туркия раҳбарлари икки давлат ўртасида “стратегик ва ўзаро ҳамкорлик” тўғрисидаги битимни имзоладилар.

Абдулла Гул Озарбайжон расмийлари билан икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш, Жанубий Кавказ минтақасида тинчлик қарор топтириш, хусусан, Арманистон ва Озарбайжон ўртасида Тоғли Қорабоғ можароси каби масалаларини муҳокама қилди.

- Жанубий Кавказ минтақасида тинчлик қарор топтириш ва минтақада ҳамкорликни ривожлантириш учун биз ҳозирги муаммоларни тинч йўллар орқали ҳал қилишимиз керак. Ўз навбатида, бу давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик, янги йўллар қуриш ва янги глобал иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишга имконият яратади, деди Абдулла Гул.

Туркия президенти Бокуга сафари чоғида Озарбайжон бош вазири Артур Расизода, парламент раиси Оғтой Асадов ва Кавказ мусулмонлари муфтийси Оллоҳшукур Пошазода билан ҳам учрашди.
XS
SM
MD
LG