Линклар

Қирғиз ва ўзбек расмийлари учрашди


Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари Ўзбекистон расмийлари билан 11 нафар Қирғизистон фуқаросини озод қилиш масаласини муҳокама қилди.

Улар кон саноатида ишлатиладиган 40 тонна портловчи моддани Тожикистондаги кимё заводидан Ўзбекистон ҳудуди орқали олиб ўтишга уринган пайтда 23 июл куни қўлга олинган.

Портловчи моддалар “ҚирғизГеолоТехКомплект” ширкатига тегишли бўлган.

Мазкур учрашув Қирғизистоннинг Боткен вилоятининг Қадамжой туманида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон расмийлари портловчи моддалар фақат 10 кун олдин махсус рухсат олинганидан кейин мамлакат ҳудуди орқали ташилиши мумкинлигини айтган.
XS
SM
MD
LG